Россия президенти Владимир Путин қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбоевга миннатдорлик билдирди. У Қирғизистондаги вазият барқарорлашганини айтди ва унинг ваколати муддатига якунига етгач ҳам, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожланишига умид билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

"Аввалги беқарорлик даврида (Атамбоевнинг) саъй-ҳаракатлари туфайли вазият нафақат яхшиланди, балки, менинг фикримча, ижобий ривожланиш йўналишига қараб ўзгарди", - деди Путин РФда давлат ташрифи билан бўлиб турган Атамбоев билан учрашувда.

"Сизни табрикламоқчиман ва президентлигингиз пайтида қилинган нарсалар давом эттирилишига умид билдирмоқчиман", - дея қўшимча қилиб ўтди Путин.

Атамбоевнинг президент лавозимидаги муддати жорий йилнинг кузида ўз ниҳоясига етади.