Республика даволаш-профилактика муассасалари қайта номланди

Ўзбекистон 20 Июнь 2017 8081

Сўнгги беш йилда Республика марказларида 150 мингдан ортиқ операциялар, шу жумладан, 80 мингдан ортиқ юқори технологик оператив муолажалар бажарилди, даволашнинг мураккаб ва ноёб услублари амалиётга жорий этилди.

Шу билан бирга, ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш асосан Тошкент шаҳрида жамланган, бу республика минтақалари аҳолисининг тегишли хизматлардан фойдаланишини чеклаб қўймоқда. Замонавий диагностика ва махсус тиббиёт ускуналари билан етарлича жиҳозланмаганлик, замонавий ускуналарда ишлаш учун врачларнинг етарлича тайёрланмаганлиги туфайли юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг айрим турларидан республика аҳолиси фойдалана олмаяпти. 

Марказлар томонидан илмий-тадқиқот ишлари етарлича олиб борилмаслиги, айниқса, юқумли касалликларнинг турли соҳасида, шу жумладан, ижтимоий хавфли, онкологик ҳамда кам тарқалган касалликлар соҳасида энг хавфли ва мураккаб касалликлар тарқалиши тенденцияси ва қонуниятини ўз вақтида аниқлаш имконини бермайди. Энг кўп тарқалган касалликлар профилактикаси ва уларни барвақт аниқлашнинг синовдан ўтказилган илғор халқаро амалиётини жорий этиш даражаси пастлигича қолмоқда.

Ихтисослаштирилган тиббий хизматларнинг аниқ тариф сиёсати, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятли касалликлар бўйича хизматлар кўрсатиш тарифи ишлаб чиқилмаган.

Ихтисослаштирилган марказлар врачлари малакасини ошириш тизими тубдан такомиллаштиришга муҳтож, етакчи хорижий ихтисослаштирилган клиникалар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, тажриба алмашиш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш зарур даражада амалга оширилмаяпти.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизимини янада шакллантириш, профилактика ва касалликларни барвақт аниқлаш чораларини такомиллаштириш, аҳолига, шу жумладан, минтақаларда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг натижадорлиги, сифати ва ундан фойдаланишни тубдан ошириш мақсадида: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг акциядорлик жамиятлари шаклидаги Республика марказларини давлат муассасаларига айлантириш ва айрим республика даволаш-профилактика муассасаларини республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари этиб қайта номлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди. 

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тиббий хизматлар кўрсатишнинг тегишли ихтисослашган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотлари этиб белгиланди.

Республика марказларига қуйидаги асосий вазифалар юкланди:

-умуман республикада ва ҳар бир минтақада касалликлар тенденциясини ўз вақтида аниқлашни таъминлайдиган таҳлилий ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, соғлиқни сақлашнинг вилоят ва туман (шаҳар) ташкилотлари учун профилактик ва даволаш фаолиятининг схемаларини ишлаб чиқиш;

- ўз ихтисослиги бўйича ягона методик, технологик, даволаш ва профилактика сиёсатини амалга ошириш, замонавий тиббиёт ускуналари ва технологияларга, дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, клиник протоколларни ишлаб чиқиш;

- шу жумладан, тегишли тиббиёт ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ахборот ва тушунтириш материалларини нашр этиш орқали минтақаларда зарур профилактика ишлари олиб борилишига кўмаклашиш;

- ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш;

- сайёр консультациялар, маҳорат дарсларини, шунингдек, биринчи навбатда энг мураккаб ҳолатларда ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларида операцияларни мунтазам равишда ўтказиб бориш;

- Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан биргаликда муассасаларнинг ўз тиббиёт ходимлари, ихтисослаштирилган ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт ходимлари малакасини тизимли ошириш, шунингдек, клиник ординатурада, базавий докторантурада ва докторантурада тор мутахассис кадрларни тайёрлаш;

- етакчи халқаро тиббиёт марказлари, клиникалар ва юқори малакали хорижий мутахассислар билан, шу жумладан, консультациялар ва маҳорат дарслари ўтказиш учун уларни республикага таклиф этиш орқали кенг ҳамкорликни ташкил этиш, соғлиқни сақлашнинг маҳаллий мутахассислари чет элдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва клиникаларида тажриба орттиришига кўмаклашиш.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н.Юнусходжаев зиммасига юкланди.

Республика марказлари филиаллари, турдош ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари ва ҳудудий тиббиёт кўп тармоқли марказларининг ихтисослаштирилган бўлимлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари касалликларнинг профилактикасини ва уларни барвақт аниқлашни таъминлайди, шунингдек, тегишли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатади. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар