Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлигига муддатли вазифалар юклади

Ўзбекистон 20 Июнь 2017 25758

Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига икки ойлик муддатда қуйидаги вазифалар белгилаб берилди:

- Республика марказлари ва уларнинг филиалларини, шунингдек, турдош ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари ва ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларининг ихтисослаштирилган бўлимларини, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини профилактика, диагностика ва беморларни даволашнинг ихтисослаштирилган турлари билан таъминлаш учун тиббиёт ускуналари, инструментлар билан жиҳозлаш стандартларини замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда моддий-техника базани доимий равишда янгилаш, дори воситалари ва зарур сарфлаш материаллари, тиббиёт ускуналарини эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш учун зарур бўлган Республика марказларининг рентабеллиги даражасини таъминлашни, шунингдек, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилаётган тиббий хизматларга тарифларни шакллантиришнинг янгиланган умумий қоидалари ва методикасини тасдиқлаш;

- Ўзбекистон Республикасининг чет элга даволаниш учун жўнаб кетаётган фуқароларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. 

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

- 2018 йил 1 январгача Республика марказлари билан биргаликда тегишли ихтисослаштирилган тиббий ёрдамлардан фойдаланишга, шу жумладан, имтиёзли тоифаларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда юқори технологик тиббий ёрдамдан фойдаланишга муҳтож бўлган беморларнинг доимий янгиланадиган ягона электрон базасини ташкил этиш;

- 2019 йил 1 январгача барча ихтисослаштирилган марказларда, вилоят филиалларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида врач қабулига масофадан туриб ёзилиш имконини берувчи электрон дастур жорий этилишини таъминлаш;

- манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда етакчи хорижий клиникалар ва марказлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича Республика марказларига доимий асосда кўмаклашиш. 

Бундан ташқари, 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда:

- аҳолига пулли тиббий хизматлар кўрсатувчи соғлиқни сақлаш давлат тизимининг тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилсин, бўшайдиган маблағлар тиббиёт ташкилотларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлашга ва унга сервис ва техник хизмат кўрсатишга, эҳтиёт қисмлар, сарфлаш материаллари, инвентарь ва бошқа тиббий буюмлар харид қилишга, янги бинолар ва иншоотларни қуришга, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга йўналтириш;

- белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича соғлиқни сақлаш давлат тизимининг тиббиёт ташкилотлари хориждан олиб келинадиган тиббиёт ускунаси, бутловчи буюмлар, тиббиёт ускунасига эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари учун божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилиш;

- соғлиқни сақлаш давлат тизимининг тиббиёт ташкилотлари маҳаллий мутахассисларининг малакасини ошириш жараёнига жалб этиладиган хорижий олимлар, врачлар ва мутахассислар тузилган меҳнат шартномалари доирасида олинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этиш.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 30124 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66975 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8820 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 128498 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 1973 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 4611 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1834 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар