Солиқ органлари ўтган ҳафтада қарийб 5 мингта ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлади

Жамият 20 Июнь 2017 6005

Давлат солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган «Ишонч телефон»лари орқали ўтган ҳафта давомида 263 та, шундан 5 та юридик ва 258 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Бу ҳақда Кун.uz’га Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Ўтган ҳафта давомида жойларда назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик ҳамда тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари бўйича 857 та текшириш ўтказилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Айни пайтда аниқланган ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўтказилган солиқ назорати натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 4894 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўйган 3474 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, ўтказилган назорат тадбирлари давомида солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиб, унинг оқибатларини аниқланган пайтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 1295 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Шунингдек, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини биринчи марта содир этиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 125 нафар жисмоний шахс ҳам судлар томонидан маъмурий жавобгарликдан озод этилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар