Душанбе шаҳрида “Равон” маркали ўзбек енгил автомашиналарини сотиш бўйича марказ қурилади. Бу ҳақда Asia-Plus маълум қилди.

Душанбега бугун икки кунлик ташриф билан келган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов тожик ҳукуматининг юқори лавозимли мансабдор шахслари билан бўлажак объект қуриладиган жойга боради.

Бундан ташқари, таркибида турли вазирлик ва ташкилотларнинг 17 вакили ҳамда 40 га яқин тадбиркорлар ўрин олган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Душанбеда савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама этади. 

Кутилишича, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Тожикистон бош вазири биринчи ўринбосари Давлатали Саид ва Душанбе ҳокими Рустам Имомали билан учрашади.