Трамп йирик IT-корпорациялар раҳбарлари билан учрашди

Жаҳон 20 Июнь 2017 3466
Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп 19 июнда АҚШнинг етакчи юқори технологик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Компаниялар раҳбарлари Трампга ўз ишларидаги устувор вазифалар ҳақида сўзлаб беришди.

Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда 20 га яқин тадбиркор, жумладан Alphabet, Apple, Amazon, Microsoft, IBM, Intel, MasterCard ва бошқа компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Учрашувда, шунингдек, Трампнинг азалий тарафдори ва таниқли инвестор Питер Тиль ҳам бўлган.

Трамп учрашувда янги иш ўринларини яратиш у мақсад қилган устувор вазифа бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтган. "Биз АҚШда технологияларга катта устунлик берамиз, бу жуда муҳим соҳа. Мен бунга иш ўринлари ва бошқалар нуқтаи назаридан қарайман. Сиз эса бунга бошқачароқ қарайсиз. Бироқ бизнинг ҳаммамиз бир фазодамиз", деб айтди Трамп. У жорий маъмурият инновацияларни рағбатлантириш, солиқларни камайтириш ва юқори технологик компаниялар хорижлик мутахассисларни жалб қилишига эришиш ниятидалигини айтган. Компаниялар раҳбарлари эса Трамп томондан ишчи визалар берилиши тартибининг қатъийлаштирилиши соҳага салбий таъсир қилишидан хавотирланмоқдалар.

Трамп, шунингдек, АҚШ ҳукумат тузилмаларида қўлланувчи технологияларда инфратузилмани киберҳужумлардан яхшироқ ҳимоялаш ва фуқароларга яхшироқ сифатдаги хизматларни тақдим қилиш учун катта ўзгаришлар қилишга ваъда берди. Трампнинг айтишича, бу чоралар солиқларни камайтириш билан биргаликда бюджетга яқин 10 йил ичида триллион доллар тежашга имкон беришини айтди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4231 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5081 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20747 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49701 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3760 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2223 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4150 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2371 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3570 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3659 Технология
Кўпроқ янгиликлар