Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган «Эски гиламларни титиш цехи»да ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси.

Ёнғин оқибатида 150 кв. метр майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Оловни ўчириш вақтида цех ишчисининг куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳодиса сабаби аниқланмоқда.