Яхшилик жавҳари: орамиздаги бир инсон мурувватга муҳтож, ёрдам этайлик!

Жамият 21 Июнь 2017 11529

Инсон ҳаёти курашишлардан иборат.  Курашиш турлича бўлсада, асосини мустаҳкам иймон, юксак ирода ва матонат ташкил этади. Орамизда ана шундай инсонлар бор. Уларга таъзим қилсак арзийди. 

Самарқанднинг Пахтачи туманида туғилиб, ўша жойга баҳоли қудрат хизмат қилиб келаётган Нодиржон Долиев ана шундай буюк қалб эгаларидан. Бошига тушган ғам билан, ёпишган дард билан курашиб келмоқда. Бир йилдан бери овқат таъмини сезмайдиган Нодирнинг аҳволи бугун яна оғирлашмоқда. Гап шундаки, Нодир 2016 йилнинг ёзида қизилўнгач юқори қисми ўсмаси билан шифохонага тушади. Нодирнинг наздида енгил деб ўйланган бу дард  кейинчалик уни тўшакка михлаб қўйди. Мадорсизлик ҳолдан тойдирди. Кейинчалик эса батамом таомланишнинг имкони бўлмай қолди. 

Ижодий гуруҳимиз билан Республика онкология диспансерида Нодир Долиев билан дилдан суҳбат қурдик.

Яхшиямки Нодирнинг тақдирида унинг турмуш ўртоғи Хурсаной бор. Қўлида икки ёшли гўдаги бўлишига қарамай, бир амаллаб, сабр билан турмуш ўртоғи дардига шерик бўлмоқда. Унинг иссиқ-совуғидан хабар олмоқда. 

Нодир билан узоқ суҳбат қура олмадик. Боиси уни ҳолдан тойдиришдан уялдик. Шундоқ ҳам бир йилдан бери таом таъмини билмаган бемор ошқозондан махсус шланг орқали таомланиб турибди. 

Бу инсонлар бугун сизнинг ва бизнинг маънавий далдамизга ва моддий кўмагимизга муҳтож. Рамазон ойи фазилатидан мана шундай хайрли амалларни бажариш эса жуда улуғ савоблар эгаси бўлишимизга ёрдам беради. Ҳар ким ўзининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб ёрдам берса, бир оиланинг муаммоси ҳал этилган бўлар эди. Азизлар, бу инсонларга ёрдам қўлини чўзинг! Сиз излаган муҳтож инсон сизни кутмоқда. Тошкент шаҳри ва Республикамизнинг бошқа ҳудудларида истиқомат қилувчи саховатпеша ва сахий инсонларга боғланиш учун: 

Телефон рақамлари: +998 94 220 80 39.

Пластик картадан пул ўтказмоқчи бўлганлар учун: 8600 0609 3295 6320

(Халқ банки)

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар