АҚШ Украинада коррупция билан курашга 18 млн доллар ажратди

Жаҳон 21 Июнь 2017 3710
Фото: Reuters

АҚШнинг халқаро тараққиёт бўйича (USAID) агентлиги Украинада коррупция билан курашни қўллаб-қувватлаш дастурига 18 млн доллар ажратди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Вашингтон “Украинада коррупцияни камайтириш ва бошқарувдаги шаффофлик даражасини оширишни” режалаштирмоқда. Дастур “коррупция билан кураш бўйича мажмуавий норматив-ҳуқуқий база ва коррупцияга қарши кураш асосларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни” назарда тутади.

Шунингдек, USAID Украина жамиятида порахўрликка эътиборсиз бўлиш даражасини ҳам камайтириш ниятида.

Кўпроқ янгиликлар