Алишер Курманов: "Ўзбекистон - "Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши тарафдори ва у билан ҳамкорликка интилади"

Ўзбекистон 21 Июнь 2017 3496
Фото: "Кун"

Ўзбекистон - Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши тарафдори ва шу муносабат билан Афғонистон билан ҳамкорликка интилади. Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов Халқаро Пресс-клубнинг 21 июндаги "Кўп томонлама ҳамкорлик: замонамиз муаммоларига муштарак жавоб" мавзусидаги сессиясида шундай баёнот билдирди. Анжуманда иштирок этган "Кун.уз" мухбири шу ҳақида хабар берди. 

"Афғонистондаги вазият бугунги кунда дунёдаги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ШҲТ саммитида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, у ердаги тинчлик мақсадида амалга оширилаётган барча ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси қўллаб-қувватлаши ҳамда Афғонистондаги  тинчлик, осойишталик ҳамда хавфсизликни таъминлаш йўлидаги ҳаракатларга қўлдан келганча ёрдам беришини  айтдилар ва Афғонистон контакт гуруҳи ташаббусини қўллаб-қувватладилар. 

ШҲТнинг Афғонистон контакт гуруҳи 2005 йилда Россия томонидан олдинга сурилган эди ва бу борада қатор учрашувлар ўтказилган. Шу учрашувлар мобайнида Афғонистонда наркотрафикка қарши кураш, мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш, ШҲТнинг турли лойиҳаларига Афғонистонни жалб қилиш ишлари олиб борилди. Бироқ Афғонистонга кузатувчи мақоми берилгандан кейин ушбу гуруҳ ўз ишини тугатган. 2017 йилда афсуски, Афғонистондаги вазият шиддат билан ўзгариб кетди. 

Ўзбекистон Афғонистон билан нафақат ШҲТ гуруҳи орқали, балки икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ишларини жадаллаштиради. Ўзимиз гувоҳи бўлдик - охирги ойларда Президентимиз Афғонистон раҳбари билан мулоқотлар олиб бордилар, учрашдилар. 

Бундан ташқари, январь ойида Ўзбекистоннинг нуфузли делегацияси Афғонистонга бориб келди. Шу делегация ташрифи якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Йўл харитаси ишлаб чиқилди. Унга асосан, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш 1,5 миллиардга етилди", - деди Курманов. 

Яна бир муҳим босқичлардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Афғонистон масалалари бўйича ўз махсус вакилларини тайёрлагани келтирилди. 

"Амалга оширилаётган барча ишлар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон - Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши тарафдори ва шу муносабат билан Афғонистон билан ҳамкорликка интилади", - дея сўзларини якунлади у. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13257 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20645 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10309 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11133 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38203 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52211 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 662 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 512 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 2550 Спорт
Кўпроқ янгиликлар