Бельгиянинг Антверпен шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бинолардан бирининг томида қуролланган кимсалар пайқалгани сабабли махсус операция ўтказдилар. Тезкор ҳаракатлар якунлангач эса осойишталик бузилишига сабабчи бўлганлар қўлларидаги қурол ўйинчоқ эканлиги аниқланган.

"Бугун эрталаб Антверпен полицияси гувоҳлар бинолардан бири томида қуролга эга 2 йигитни кўришгандан кейин Брейдел кўчасини тўсиб қўйган", деб айтилди маҳаллий полиция бўлимининг твиттердаги аккаунтида.

Маълум қилинишича, операция давомида бутун бошли кўча тўсиб қўйилган ва вертолёт жалб қилинган. Йигитлар Антверпен марказий темир йўл вокзали яқинидаги Брейдел кўчасидаги бинолардан бирида ушланганлар.

Текширув йигитлардан тортиб олинган "қурол" кўриниши жиҳатидан ҳақиқий қуролдан фарқланмайдиган BB-gun ўйинчоғи эканлигини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, 20 июнда Брюсселда террорчи вокзалда қўлбола бомбани ҳаракатга келтирган. Портлашнинг кучи кичиклиги сабабли террорчидан бошқа ҳеч ким жабрланмаган.