Бельгия ҳукумати Брюсселдаги марказий вокзалда теракт содир этган эркакнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда Бельгия ИИВ раҳбари Ян Ямбон хабар берган.

"Террорчининг шахси аниқланди. Биз у ким эканини аниқлашга муваффақ бўлдик", - дея маълум қилди Ямбон RTBF телеканалига.

Вазир унинг исмини айтмади ва бошқа тафсилотларни келтирмади.

Ямбоннинг сўзларига кўра, жиноятчи рўй берган портлашдан кўра кучлироқ терактни амалга оширишни режалаштирганди.

"Энг ёмонининг олди олинди", - дея қўшимча қилиб ўтди вазир.

Сешанба куни кечқурун ҳарбийлар Брюссель марказий вокзалида кичик портлашни амалга оширган шахсни йўқ қилишди. Ҳодиса теракт сифатида баҳоланди. Эркак ҳаётдан кўз юмган.