Аввалроқ Брюсселдаги вокзалда теракт содир этган жиноятчининг шахси аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Бироқ, Бельгия ИИВ раҳбари Ян Ямбон унинг исмини айтмади ва бошқа тафсилотларни келтирмаганди.

РИА Новости’нинг Бельгия прокуратурасига асосан хабар беришича, ушбу шахс Марокаш фуқароси бўлган.

Хабар қилинишича, у аввал терроризмда гумонланмаган.