Якунланиб бораётган 21 июнь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон

Фото: "Кун"

Ўзбекистоннинг “Кварц” АЖ жаҳоннинг нуфузли танловларида ғолиб бўлди

Абдулла Арипов ер ололмаган фермернинг муаммоси билан шахсан шуғулланадиган бўлди

«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизими шакллантирилади. Бундан ташқари, "Ҳаж" ва "Умра" сафарлари учун авиачипталар нархини арзонлаштириш чоралари кўрилмоқда

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ШҲТ саммити якунларига бағишланди. Унда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ШҲТ - кенг минтақа халқларининг юзага келган муаммоларга нисбатан муштарак жавоби эканлигини таъкидлади.

Минтақавий аксилтеррор тузилма (МААТ) Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоевнинг сўзларига кўра, Кибермайдонлар халқаро террорчи ташкилотларнинг ўз мақсадларига эришиш учун қулай имкониятлар яратмоқда.

Марказий банк раиси ўринбосари тайинланди

“Ҳаракатлар стратегияси” бўйича миллий мукофот эълон қилинди

Жаҳон

Фото: EPA/UPG

Назарбоев пенсиялар оширилиши ҳақидаги қонунни имзолади

Трамп Хитой Шимолий Корея муаммосини ҳал қила олмаганини айтди

Трамп ва Порошенко Оқ уйда учрашдилар

Остона аэропортига Нурсултон Назарбоев номи берилди

Саудия Арабистони қироли валиаҳд шаҳзодани ўзгартирди

Брюссель вокзалида теракт уюштирган эркакнинг шахси аниқланди. Ушбу шахснинг қайси давлат фуқароси экани ҳам маълум бўлди

Францияда яна икки вазир истеъфога чиқди

НАТО қирувчиси Россия мудофаа вазири самолётига яқинлашишга уринди

Спорт хабарлари

Фото: "Кун"

Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда спорт олами, Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон сентябргача ўртоқлик учрашуви ўтказадими, деган саволга Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаев жавоб берди.  Бундан ташқари, мазкур анжуманда Самвел Бабаян ҳақида тўхталинар экан ЎФФ ходими терма жамоа бош мураббийининг қочиб юрганини тан олди. Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси раиси Аҳрол Иноятов ҳам ўзбек футболи ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. 

Қизиқарли мақолалар

Фото: EPA/JASON SZENES

Хокинг: Инсоният Ердан бошқа сайёраларга кўчиб ўтишни бошлаши керак

“Билиб қўй, мазанг қочади...” (Журналистнинг бошидан кечирганлари)

Мурманскдаги июнь қори. Фотожамланма

Стоунхенжга йилнинг энг узун кунини кутиб олиш учун 13 минг киши келди

Қон босимини туширишнинг халқона усуллари