Евроиттифоқ Афғонистонга махсус вакил тайинлади

Жаҳон 21 Июнь 2017 2510
Фото: AFP

Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини ЕИнинг Афғонистон бўйича махсус вакилини тайинлади. Бу ҳақда ташқи ишлар бўйича Европа хизмати баёнотида айтилади.

Хабарга кўра, бу лавозимга хизматнинг юқори лавозимли мансабдори Ролан Кобиа тайинланган. Айни дамда у ЕИнинг Мьянмадаги ваколатхонаси раҳбари лавозимини эгаллайди. Махсус вакил асосий вазифасига Евроиттифоқнинг Афғонистон ҳамда минтақада узоқ муддатли тинчлик ва фаровонликни таъминлашни қўллаб-қувватлаш киради.

Махсус вакил 2017 йилнинг 1 сентябрь куни янги лавозимда иш бошлайди ва ЕИнинг Афғонистондаги ваколатхонаси раҳбари Пьер Майодон билан қалин ҳамкорлик қилади.

Кўпроқ янгиликлар