Хитой компанияси маҳсулотларни етказиб беришдан дронлардан ташқари, ҳайдовчисиз автомобиллардан ҳам фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг билдиришича, ушбу технологиянинг қўлланилиши логистикада янги давр бошланганини англатади. Эҳтимол, яқин келажакда ҳаётнинг барча жабҳаларида интеллектуал техникадан фаол фойдаланилади, бу кишиларга нафақат қулайлик туғдиради, балки ҳаётнинг кўплаб соҳаларини глобал модернизация қилишга ҳам туртки беради.

Маҳсулотларни ҳайдовчисиз автомобиллар орқали етказиб бериш Жэньминь, Цинхуа, Чжэцзянь ва бошқа университетларда ташкил этилган.