21 июнь Рамазон ойининг 26-кунидир. Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечаларидандир. Саҳиҳ ҳадис билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлиги тоқ кунларидан изланглар”, дея марҳамат қилганлар. Тошкент шаҳридаги бир неча жомеъ масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади. Бу ҳақда ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

1. “Аҳмад Яссавий” жоме масжиди. (Манзил: Яшнобод тумани, Аҳмад Яссавий маҳалласи, Ховос 1-тор кўчаси 49-уй) Масжид имом-хатиби – Хушвақтов Алимардон.

2. “Имом Аъзам” жоме масжиди. (Манзил: Яшнобод тумани Висол кўчаси, 90А уй) Масжид имом-хатиби-Абдусатторов Абдулазиз.

3. “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Янгиобод маҳалласи, Камолон кўчаси 7-уй) Масжид имом-хатиби – Раҳмонов Раҳимберди.

4. “Обидхон маҳдум” масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани Занги ота маҳалласи, Жиззах кўчаси, 41-уй) Масжид имом-хатиби – Алметов Афзал.

5. “Олмазор” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур  тумани, Олмазор маҳалласи, Олмазор кўчаси 43) Масжид имом-хатиби – Ўрозимбетов Худоёр.

6. “Фотимаи Заҳро” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Чўпон ота маҳалласи, Шокир Алимов кўчаси 47) Масжид имом-хатиби – Мустафоев Баҳтиёр.

7. “Тўхтабой” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор  тумани, Фаробий кўча) Масжид имом-хатиби – Бегматов Исҳоқжон.

8. “Алибек” жоме масжиди. (Манзил: Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро кўчаси 1-уй) Масжид имом-хатиби – Халилов Искандар.

9. “Азиз ота” жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Учтепа кўчаси 54-уй) Масжид имом-хатиби – Охунжонов Зокиржон.

10. “Бурҳониддин Марғилоний” жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Уккоша кўча (Ёрмуҳаммедов) 1 тор 35-уй) Масжид имом-хатиби – Рустамов Юсуфхон.

11. “Маҳкамбой ҳожи ота” жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Оқшом кўча, 25А-уй) Масжид имом-хатиби – Зокиров Ҳабибуллоҳ.

12. “Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи” масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Кўркамобод маҳалласи, Нашриёт кўчаси, 250А-уй) Масжид имом-хатиби – Қўчқоров Дилшод.

13. “Мирза Юсуф” жоме масжиди. (Манзил: Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 98-уй) Масжид имом-хатиби – Сайфутдинов Раҳматуллоҳ.

14. “Мунаввар қори” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Илғор маҳалласи, Алоқа кўчаси 30-уй. Тел) Масжид имом-хатиби – Саидалиев Мўминжон.