Lincoln энг катта ва энг қиммат моделини тақдим этди

Технология 21 Июнь 2017 19268

Lincoln компанияси Navigator тўртинчи авлод йўлтанламас автомобилининг узайтирилган намунасини тақдим этди. Янги автомобиль бу русумдаги автомобиллар рўйхати ичида энг йириги ва энг қиммати бўлиб турибди.

Extended модификацияси оддий Navigator’дан 30 сантиметрга узун ва автомобилнинг умумий габарит узунлиги 5,64 метрга етади. Ғилдираклар базаси ҳам 25 сантиметрга оширилган.

 

Янги автомобиль кенгроқ орқа эшиклари билан фарқланади. Lincoln тарқатган хабарларга кўра, бу сегментдаги автомобиллар ичида иккинчи қатор ўриндиқлардан кейин энг катта захира майдонига эга. Ўриндиқларнинг учинчи қаторидан кейинги юк майдони узайтирилган намунада деярли 425 литр ҳажмига тенг.

Оддий «Навигатор» ва унинг Extended модификацияси АҚШда шу йилнинг кузидан сотувга чиқарилади. Оддийсининг нархи 72 минг доллар бўлса, узайтирилган намунасиники 81 минг доллардан бошланади.

Black Label деб аталувчи топ комплектацияда узайтирилган йўлтанламас автомобиль камида 96.905 долларга нархланади. Қўшимча жиҳозлар рўйхатида, масалан, орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун мультимедия комплекси (қўшимча 2 минг доллар), 30 йўналишда ўзгартириш мумкин бўлган ва массаж қилувчи қурилмага (1250 доллар) эга олд ўриндиқлар ҳам бор.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар