Мейвезернинг Макгрегорга қарши жанги бокс эмас, бизнес экани айтилди

Спорт 21 Июнь 2017 13468

Бокс бўйича WBA/WBC/IBF йўналишларида ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Геннадий Головкин кичик Флойд Мейвезер ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда RT.

«Бу жангчилар учун эмас, балки бизнес учун жанг бўлади. Ўйлашимча, жамоатчилик бокс баҳсларининг фарқига боради – масалан, бизда Канело билан бўлгани каби ҳақиқий жанг ва цирк томошасига ўхшаш ёрқин шоу.

Конор – боксчи эмас, ҳамда бу оддий шоу бўлади. Шоуни кўришни истасангиз – марҳамат, Мейвезер ва Макгрегорни кўринг. Ҳақиқий жангни томоша қилмоқчи бўлсангиз – Канело билан бизни кўринг. Мейвезернинг Макгрегор билан жанги – бокс эмас, бизнес. Бизнес, пуллар ва томоша», - дея Головкиннинг сўзларини келтиради Би-би-си.

Эслатиб ўтамиз, супержанг Лас-Вегасдаги MGM Grand аренасида 26 август куни бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар