Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Нойифни ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.

Таъкидланишича, бин Нойифнинг ўрнига қиролнинг 31 ёшли ўғли Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода бўлади.

Фото:  Муҳаммад бин Нойиф
Фото:  Муҳаммад бин Салмон

Бундан ташқари, Муҳаммад бин Нойиф мамлакат ИИВ раҳбари лавозимидан маҳрум бўлди, у шаҳзода Абдул-Азиз бин Сауд бин Нойифга берилди.