Савдо-саноат палатасининг устувор вазифалари тубдан янгиланади

Ўзбекистон 21 Июнь 2017 5612

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб ўтди. Қурилтойда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.17 даги ПФ-5087-сонли “Тадбиркорлик фаолияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва бизнеснинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 19.06.17 даги ПҚ-3068-сонли “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳияти билан таништириб ўтди. 

Шунингдек, Президент қарорларидан келиб чиққан ҳолда Савдо-саноат палатаси Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари кўриб чиқилди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти тавсиясига кўра, Савдо-саноат палатаси раиси шунингдек, раис ўринбосарлари сайланди. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишига доир ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, жумладан бизнес-жамият ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва соғлом ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, вилоятлар ва туманларда бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича янги самарали тизим яратилишини тақозо этади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони аввало, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг устувор вазифалари ва асосий йўналишларини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, манфаатлари ва ҳуқуқларини тақдим этишнинг янги механизми жорий этилишига қаратилган. Хусусан: 

1) тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида – ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик ижро этилиши устидан жамоат назоратини амалга ошириш, давлат органлари, жумладан судларда тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини тақдим этиш, шунингдек жамоат ҳимоячилари сифатида жиноий ишлар бўйича амалиётда иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

2) ишбилармонлик муҳитини ва инвестициявий иқлимни яхшилаш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик тузилмалари билан бирга меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини, жумладан эксперт кенгашларини ташкил этиш орқали амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш каби масалаларда Палатанинг фаолиятининг жадаллаштириш кўзда тутилган.

3) тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида – тадбиркорлик субъектларига ташқи бозорларга чиқишни ташкил этиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инновацион ечимлар ва замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек инвестициявий ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштиришга кўмаклашишга доир чора-тадбирларнинг амалга оширилиши кўзда тутилган.

4) тадбиркорларни ўқитиш ва кадрларни тайёрлаш соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Республика тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, бизнес юритиш, бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа зарур фанлар асослари ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва таълимни ташкил этиш кўзда тутилган.

5) давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида Палата зиммасига тадбиркорлик субъектлари билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек жойлардаги барча даражали давлат ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро муносабатларни самарали ташкил этишга кўмаклашишга доир ишларни амалга ошириш, “тўғридан-тўғри ва тескари алоқа” тамойили бўйича ўзаро ҳамкорликнинг амалий ва самарали механизмини яратиш юкланади.

6) ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳасида – республикадаги тадбиркорлик субъектларининг халқаро ишбилармонлик жамиятига интеграллашиши, маҳаллий ташкилотлар маҳсулотларининг ташқи бозорларга чиқарилиши, миллий брендларнинг хорижда фаол илгари сурилиши, бизнес-форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва ўтказиш орқали маҳаллий ва хорижий инвестицияларнинг, жумладан замонавий технологияларнинг жалб этилиши, уларда маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш бўйича вазифалар юкланади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар