Буюк Британиянинг Стоунхенжида йилдаги энг узун кунни кутиб олиш мақсадида 13 минг киши йиғилди, деб хабар бермоқда «Би-би-си».

Уилтшир графлигидаги машҳур иншоот жойлашган туманда қуёш маҳаллий вақт билан соат 4:52 да чиққан.

Лондон ва Манчестердаги терактлар туфайли ёдгорлик олдида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ҳудудни қуролланган полициячилар қўриқлаб турган.

Стоунхенжга, масалан, уй ҳайвонлари, ётоқ анжомлари, барбекю учун нарсалари бўлган кишилар киритилмаган. Учувчисиз бошқариладиган учар қурилмаларнинг парвози ҳам тақиқланди.

Уилтшир полициясининг айтишича, тадбир тинч ўтган, бироқ етти киши ҳибсга олинган, улардан тақиқланган дори воситалари топилган.