Хитойнинг қўшни Шимолий Корея муаммосини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари ҳеч қандай натижа келтирмади, деб ёзди АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда.

Трамп шу билан бирга Хитойнинг Шимолий Корея муаммосини ҳал қилишда АҚШга ёрдам кўрсатишга интилишини юқори баҳолашини айтган ва Хитой етакчисига миннатдорчилигини билдирган.

"Мен Шимолий Корея масаласида ёрдам беришга ҳаракат қилган Хитой раиси Си Цзиньпин ва Хитойнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайман. Бироқ бу саъй-ҳаракатлар муваффақият келтирмади. Жуда бўлмаса, мен Хитой бунга ҳаракат қилганини биламан!", деб ёзган Трамп. 

Бу орада Оқ уй вакили Шон Спайсер Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви Пхеньяннинг ҳаракатлари ва Шимолий Корея турмасидан озод қилинган америкалик талабанинг фожиали ўлими сабабли борган сари имконсизга айланаётганини таъкидлаб ўтди.
  
Май бошида Трамп "агар бу ўринли бўлса" Шимолий Корея етакчиси билан учрашишга тайёрлигини маълум қилганди.