Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Инни “жуда хавфли одам” деб атади.

“У бемаъни раҳбар ва жуда хавфли одам. Бироқ, у Шимолий Корея устидан самарали назоратга эга ҳамда КХДРни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш учун ваколатлари бор инсон ҳамдир”, - дея маълум қилди президент The Washington Post’га берган интервьюсида.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти америкалик талаба ўлими туфайли КХДРга айблов билан чиққани ҳақида хабар берилганди.