Шу ҳафтанинг шанба куни, 24 июнда хавфли астероид сайёрамизга максимал даражада яқинлашади. Астрономлар бу космик объектнинг Челябинск метеоритидан-да хавфли бўлиши эҳтимолдан холи эмаслигини айтишмоқда. "Комсомольская правда"да шу ҳақида хабар берилди. 

Астероид 441 987 рақамини олган. У соат 06:48 (Москва вақти билан соат 04:38)да Ердан минимал масофада ўтади. Космик жисм диаметри 300 метрга тенг. У кўрсатилган вақтда Ер сайёрасига 3,036 миллион километрга яқинлашади. Гигант парвози тезлиги соатига 45,65 минг килоемтрни ташкил қилади. 

NASA астрономлари бу астероидни 2010 йилдаёқ аниқлашган. Олимлар уни ўрганиш учун WISE инфрақизил телескопидан фойдаланишган.

Манбада таъкидланишича, ёз фаслининг аввалида сайёрамиз ёнидан 820 метрли астероид учиб ўтди. Космик жисм Ердан 3 миллион километрда қайд этилди. У соатига 83 минг километр тезликда ҳаракатланган.