АҚШнинг Калифорния штатида Қўшма Штатлар ҳарбий-ҳаво кучларининг жосуслик қилувчи оғир учувчисиз бошқариладиган учар қурилмаси RQ-4 Global Hawk ҳалокатга учради. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, учувчисиз учар қурилма Эдвардс базасидан парвоз қилиб, Бил базасига йўл олаётган бўлган, бироқ Уитни тоғи ёнида ҳалокатга учраган.

Ҳодиса юз берганидан сўнг ёнғин бошланди, аммо у тезда бартараф этилди.