АҚШнинг Хьюстон шаҳрида (Техас штати) ўқ-дори билан жиҳозланган, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолёти фалокатга учради. Самолёт қулагандан кейин ёнғин чиққан.

CBS телеканалининг маълум қилишича, самолёт учувчиси катапульта қилишга улгурган ва кичик жароҳатлар олган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Самолёт Хьюстондаги Эллингтон ҳарбий базасидан кўтарилаётганда фалокатга учраган. Маҳаллий ҳукумат фалокат жойидан тахминан 1,5 км радиусдаги ҳудуддан одамларни эвакуация қилганини эълон қилган. Шаҳар мэриясида айтилишича, эвакуация 6 соатга яқин давом этади. Техас, F-16