Банк-молия академияси магистратурасига қанча талаба қабул қилинади?

Жамият 22 Июнь 2017 6446

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 381-сон Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.uz: 
 
•  Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2017/2018 ўқув йилига қабул квоталари;

•  «Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт реал секторининг айрим тармоқлари ва корхоналари бўйича тақсимланиши.
 
Ўтган ўқув йили билан солиштирганда «Давлат молиясини бошқариш» йўналиши бўйича давлат гранти асосида 2 та қўшимча жой ажратилди, бунинг ҳисобига «Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» йўналиши давлат гранти асосида 2 та жойга камайди. Бошқа йўналишлар бўйича квота кўрсаткичлари сақланиб қолди.
 
Илгаригидек, Академиянинг қабул комиссиясига Академия магистратурасига кириш жараёнида абитуриентлар тўплаган балларининг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда қабул кўрсаткичларига умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга биноан Банк-молия академияси магистратурасига:
 
•  иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган;
•  ёши 35 дан ошмаган;
•  номзодни юбораётган вазирликлар ва бошқа ташкилотларда камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлган номзодлар қабул қилинади.
 
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 19 июнда кучга кирди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар