БМТ: 2050 йилга бориб Ер аҳолиси сони 9,8 миллиарддан ошади

Жамият 22 Июнь 2017 4482
Фото: AP

Ер аҳолиси сони умумий туғилиш даражасининг пасайишига қарамай, 2050 йилга бориб дунё аҳолиси сони - ҳозирги 7,6 миллиард кишидан 9,8 миллиардга, 2100 йилда эса 11,2 миллиардга  кўпаяди. Бу ҳақда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти ҳисоботида маълум қилинди. 

Тадқиқотга кўра, аҳоли сонининг ўсиши асосан 47 энг кам ривожланган мамлакатлар ҳисобига тўғри келади, у ерларда туғилиш даражаси бир аёлга 4,3 болани ташкил қилади. Бу давлатларнинг ҳозирда 1 миллиардни ташкил қилувчи аҳолисининг умумий сони  2050 йилга бориб 1,9 миллиардга етади. 26 Африка мамлакатининг шу даврдаги аҳолиси ҳам икки баробарга кўпаяди, дейилади ҳисоботда. 

"Умумий туғилиш даражасининг пасайишда давом этишига қарамай, ҳозирги йилига 83 миллион кишига ошиб борувчи тенденция сақланиб қолиниши кутилмоқда", - дея тахмин қилишди ҳисобот муаллифлари. Улар умумий туғилиш даражасининг пасайишини Ер аҳолисининг қариши билан боғлашмоқда. Прогнозларга кўра, 2100 йилга бориб 60 ёшдан катта кишилар сони уч баробарга ошади ва 3,1 миллиардни ташкил қилади. БМТ маълумотларига кўра, 2010-2015 йилларда Ер аҳолисининг 46 фоизи яшовчи 83 мамлакатда туғилиш даражаси керагидан паст кўрсаткичларни қайд этган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар