Чилонзорда икки аёл 17 млн сўмлик заргарлик буюмлари, 2 млн сўм ва 11 минг долларни ўғирлади

Жамият 22 Июнь 2017 8814

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида номаълум шахс асли қашқадарёлик бўлган, ҳозирда вақтинча Чилонзор туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Б.М. нинг уйига эшик қулфини калит танлаш йўли орқали очиб кириб, у ердан умумий қиймати 17.000.000 сўмлик 7 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари ва шу хонадонда меҳмонда бўлган Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1988 йилда туғилган М.Л. га тегишли ичида 2.000.000 сўм пули ва 11.000 АҚШ доллари бўлган сумкасини ўғирлаб кетган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати. 

Ички ишлар органларининг тезкор кўрган чоралари натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар аёл 1973 йилда туғилган А.Б ва 1974 йилда туғилган Н.А содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар