Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Европа иттифоқи раҳбариятидан Россияга қарши санкциялар узайтирилиши бўйича ваъда олган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар тарқатди.

«Бугунги кунда (Россияга қарши) санкциялар узайтирилиши бўйича бор бўлган маълумотлардан хурсандмиз», - деган Порошенко Европа Кенгаши президенти Дональд Туск билан Брюсселдаги учрашув вақтида.

Шу билан бирга, у ғарбий шериклар билан Россияга қарши санкциялар масаласида ўзаро мувофиқ ҳолда иш олиб бориш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

«Биласизки, АҚШ санкциялар киритди ва бу санкциялар Минск келишувлари тўла амалга ошмагунга қадар кучда қолишини тасдиқлади», - дея қўшимча қилиб ўтди Порошенко.