Forbes: Россиянинг энг бадавлат амалдорлари

Иқтисодиёт 22 Июнь 2017 25372

Forbes журналининг "Ҳукумат ва пуллар - 2017. Энг кўп даромад олувчи 50 давлат хизматчиси" рейтинги маълумотларига кўра, Улан-Удэ шаҳар кенгаши депутати ва «Титан» тармоғи раҳбари Вадим Брендний Россиянинг энг бадавлат амалдори ҳисобланади. 

Манбага кўра, ўтган йили Бреднийнинг оилавий даромади 2,8 миллиард рублни ташкил қилган. Бредний ва унинг турмуш ўртоғи тасарруфида 20 дан ортиқ ер участкаси, 5 турар-жой, автомобиллар ва мотор қайиқлари мавжуд. 

Вадим Брендний. Фото: youtube/informpolis

Иккинчи ўринни 2,6 миллиард рубль даромад билан Федерация кенгаши аъзоси ҳамда «Океанрыбфлот» компанияси акционери Валерий Пономарёв эгаллади.

Валерий Пономарёв. Фото: rbc

Рейтингнинг учинчи поғонасида Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихонов номи қайд этилди. Унинг даромади - 2,3 миллиард рубль.

Рустам Миннихонов. Фото: kazanfirst

Forbes'га кўра, рейтингнинг ҳар тўртинчи иштирокчиси Давлат думаси депутати ҳисобланади. 

Нашр экспертлари ҳукуматнинг 400 дан зиёд идоралари ва тузилмалари декларацияларини ўрганиб чиқишди. Рейтинг тузишда давлат хизматчиси, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларининг даромадлари йиғиндиси инобатга олинди. 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар