Францияда янги ҳукумат шакллантирилди

Жаҳон 22 Июнь 2017 2316
Фото: Getty Images

Франция ҳукумати 18 июнда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига кўра янги таркибда шакллантирилди. Вазирлар рўйхатини 21 июнда Елисей саройи бош котиби  Алекси Колер маълум қилди. 

Иккита муҳим вазирликда ўзгаришлар рўй берди. Адлия вазири Франсуа Байру ўрнига Николь Беллубе келди. Бундан ташқари, ҳукуматни Франция президенти Эммануэль Макроннинг яқин сафдошларидан бири, ҳудудий режалаштириш вазири Ришар Ферран тарк этди. Унинг ўрнини бунгача қишлоқ хўжалиги вазири бўлган Жак Мзар эгаллади. Ўз навбатида Мзар ўрнини Стефан Травер эгаллади.

Шунингдек, мудофаа вазири ҳам ўзгарди. Бу лавозимда бор-йўғи бир ойгина ишлаган Сильви Гулар ўрнига Франциянинг SNCF миллий темир йўл компаниясида юқори лавозимни эгаллаган Флоранс Парли келди.

Парлига мудофаа вазирлигида Женевьев Даррьёсек кўмаклашади. У мудофаа вазирлиги ҳузуридаги давлат котиби лавозимига тайинланди.  

Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан янги ҳукуматда ўз лавозимини эгаллаб қолди.

Франция бош вазири Эдуар Филиппнинг вазирлар маҳкамасида 4 та вазирликдаги ўзгаришлардан бошқа муҳим ўзгаришлар қилинмади. Ички ишлар вазирлиги яна бир вазирнинг тайинланиши билан мустаҳкамланди. Бу лавозим Жаклин Гулога ишониб топширилди. У билан бирга вазирлар сони 19 нафарга етди.

Янги вазирлар маҳкамаси ҳаммаси бўлиб 29 кишидан иборат бўлади: 19 вазир, 10 нафар давлат котиби. Макрон раислигидаги биринчи вазирлар кенгаши Елисей саройида 22 июнда бўлиб ўтади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар