Тинч океанининг Гватемала қирғоқларида 6,8 магнитудали кучли зилзила юз берди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, ер ости силкиниши эпимаркази Пуэрто-Сан-Хоседан 38 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Зилзила ўчоғи 10 километр ер тубида бўлган.

Айни дамда вайроналар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.