Италиядаги супермаркетлар тармоғи мижозларга 1,5 мингта Fiat совға қилди

Технология 22 Июнь 2017 7785
Фото: motor.ru

Fiat компанияси ва Италиядаги Esselunga супермаркетлар тармоғи мижозларга икки кун ичида рекорд миқдорда автомобиль улашди. 48 соат ичида Fiat 500 автомобилларидан деярли 1,5 минг киши олди. Ушбу натижа ҳаттоки Гиннесс рекордлар китобида ҳам қайд қилинди. 

Хэтчбекларнинг мижозларга етказиб берилиши Esselunga танлови доирасида амалга оширилди. Тармоқнинг биринчи дўкони очилганининг 60 йиллиги муносабати билан доимий харидорлар ўртасида 1,5 мингта "Фиат" ўйналди.

Бутун Италиядан ғолиблар Fiat заводига таклиф қилиндилар. Дастлаб у ерда 1520 та автомобиль бериш режалаштирилганди, бироқ 25 киши совғани олиб кетгани келолмаган. 48 соат ичида бир жойнинг ўзида 1495 та машина тарқатилди.

Ушбу машиналар Fiat’нинг дизайн-маркази томондан махсус тайёрланганди. 1,2 литр ҳажм, 69 от кучига эга моторли бу автомобилларнинг кузови ва салони оқ рангда ишланган. Машина 7 та хавфсизлик ёстиқчаси, иқлим-назорати ва Uconnect 5 мультимедиа тизими билан жиҳозланган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар