Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Россияга сафари давомида Уфага етиб келди. 

Атамбоевни аэропортда Бошқирдистон раҳбари Рустам Хамитов, қурултой спикери Константин Толкачев ва Уфа маъмурияти раҳбари Ирек Ялалов кутиб олдилар. Президент ва унинг рафиқаси учун "Бошқирдистонга хуш келибсиз!" хореографик композицияси ижро этилди. Юқори мартабали меҳмонлар чак-чак ва каравай билан кутиб олиндилар.

Атомбоевнинг 22 июнда Ҳамитов билан тор ва кенгайтирилган таркибда учрашиши ва Қирғизистон санъат усталари концертида иштирок этиши режалаштирилган.

Атамбоев Россияда 19 июндан бери давлат ташрифи билан қолмоқда. У ташрифи давомида Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев билан учрашди. Атамбоев Уфага жўнашдан олдин Москва жомеъ масжидига ташриф буюриб, Россия муфтийлари кенгаши раиси Равиль Гайнутдин билан учрашган.

Атамбоев Гайнутдин билан масжиддаги ибодат заллари, масжиднинг матбуот-зали, масжидда жойлашган ислом музейи экспонатлари билан танишиб чиққан.

Учрашув давомида икки давлат мусулмонлари идораларининг замонавий чақириқлар ва таҳдидлар, биринчи навбатда радикаллашув ва экстремизмга қарши курашишдаги ўзаро  ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.