Мадуро Венесуэланинг Америка давлатлари ташкилотига қайтиши шартини айтди

Жаҳон 22 Июнь 2017 3426
Фото:REUTERS / Miraflores Palace

Венесуэла президенти Николас Мадуро Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) бош котиби Луис Альмагро ўз лавозимини тарк этсагина, Венесуэла ташкилотга қайтишини айтди. Бу ҳақда Universal нашри хабар бермоқда

"Луис Альмагро АДТдан воз кечиши ва давлатларга АДТни тиклаш ва қайта шакллантиришга имкон бериши керак. Агар Луис Альмагро ўз лавозимини тарк этса, Венесуэла АДТга қайтиш масаласини кўриб чиқиши мумкин", деб айтган Мадуро.

Аввалроқ Венесуэла АДТдан чиқишини ва ташкилот томондан унга нисбатан қабул қилинадиган ҳеч бир қарорни тан олмаслигини айтган. Мамлакатда апрель бошидан бери Мадуро сиёсатига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда. Бу намойишлар оқибатида камида 74 киши ҳалок бўлган.

АДТ бош ассамблеясининг Мексиканинг Канкун шаҳрида ўтган йиғилиши Венесуэладаги вазият бўйича бирорта ҳам қарор қабул қилинмагани билан якунланган.

Кўпроқ янгиликлар