Макрон Франциянинг 2011 йилда Ливияга бостириб кирганини хато деб атади

Жаҳон 22 Июнь 2017 4796
Фото: РИА Новости

Франциянинг янги президенти Эммануэль Макрон мамлакат қуролли кучларининг 2011 йилда Ливиядаги операцияда иштирок этганини хато деб атади ва бундай сценарий Сурияда такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.    

"Мен билан бирга Францияга 10 йил аввал импорт қилинган неоконсерватизм шакли тугайди. Демократияни халқларни жалб қилмасдан, ташқаридан олиб келиб бўлмайди. Франция Ироқдаги урушда қатнашмаган ва у бунда ҳақ бўлган. Бироқ у Ливиядаги урушга аралашиб, хато қилган. Бу ҳаракатларнинг натижаси нима билан якунланди? Террорчилик гуруҳлари гуллаётгани ва барбод қилинган давлатлар билан. Мен бу Сурияда ҳам юз беришини истамайман", деб айтди Макрон Европа ОАВга берган интервьюсида.

2011 йил феврали ўрталарида Ливияда мамлакатни 40 йилдан кўпроқ бошқарган Муаммар Каддафийнинг ҳокимиятдан кетиши талаби билан оммавий намойишлар бошланганди ва улар охир-оқибат ҳукумат қўшинлари ва исёнчилар ўртасидаги қуролли тўқнашувга айланиб кетган. НАТО ўша йилиёқ Ливияда ҳарбий кампанияни бошлаган.

Каддафий 2011 йил октябрда ағдариб ташланиб, ўлдирилгандан кейин мамлакатда икки ҳокимлик вужудга келган. Шу билан бирга Ливиянинг бир қатор ҳудудлари умуман марказий ҳокимият томонидан назорат қилинмайди, бу ерларда ИШИД жангарилари фаол ҳаракат қилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар