Мексикада май ойида рекорд сонда қотилликлар содир этилди

Жаҳон 22 Июнь 2017 4968
Фото: AP Photo / Gustavo Aguado

Мексикада жорий май ойида рекорд сондаги – деярли 2,2 минг қотиллик қайд этилди. Бу охирги 20 йил ичида бир ойда содир этилган қотилликлар бўйича энг юқори кўрсаткич бўлди. 

Мексика жамоат хавфсизлиги миллий тизими ижроия котибияти маълумотларига кўра, бу май ойида 2011 йилги май ойида қайд қилинган рекорд сондаги қотилликлардан ўтиб кетилди. Ўшанда қотилликлар сони 2 мингдан сал ошганди. Аввалроқ 2011 йил май-август ойлари ўшанда мамлакат президенти лавозимини эгаллаган Фелипе Кальдерон томондан наркомафияга қарши эълон қилинган уруш билан боғлиқ ҳолда зўравонлик даражаси энг юқори бўлган давр ҳисобланиб келинган.

Шу даврдан кейин қотилликлар бўйича кўрсаткичлар анча камайган ва бу ҳол 2015 йилгача давом этган. 2015 йилдан қотилликлар сони яна ўса бошлаган. 

2017 йил бошидан Мексикада ҳаммаси бўлиб 9,9 минг киши ўлдирилган. Бу эса 2016 йилгига нисбатан 30 фоиз кўпроқни ташкил қилади.

Қотилликлар бўйича энг юқори кўрсаткичлар Чиуауа, Колима, Герреро, Нуэво-Леон, Сан-Луис-Потоси, Тамаулипас, Веракрус штатларида ва пойтахт Мехико шаҳрида қайд қилинган.

Кўпроқ янгиликлар