Мирзиёев ЕТТБ билан доиравий битимни тасдиқлади

Ўзбекистон 22 Июнь 2017 7339

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ва Европа тикланиш ҳамда тараққиёт банки ўртасида Ўзбекистон Республикасида Марказий Осиё учун экологик реабилитация ҳисоби бўйича амалиётлар ўтказиш тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар берди.

Ҳужжат 2017 йилнинг 16 март куни Тошкентда, ЕТТБ Президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида имзоланган.

Ўзбекистон раҳбари ушбу халқаро битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли идора сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (Саноатгеоконтехназорат)ни белгилади.

Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан кўрсатилган халқаро битим кучга кириши учун лозим бўлган ички давлат жараёнлари бажарилгани ҳақида тегишли билдиришномани юбориш вазифасини топширди.

Кўпроқ янгиликлар