Олий Лига учрашувлари интернет орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади

Спорт 22 Июнь 2017 6421

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Швейцарияда жойлашган Empower Sports компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани амалга ошириш борасида шартнома имзолади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, иккинчи даврадан бошлаб, ЎзПФЛ Ўзбекистон чемпионати учрашувлари тўғридан-тўғри интернет орқали трансляция қилинади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерациясининг қитъада Лигаларни ривожлантириш дастурини ўрганиб чиқиб, ушбу лойиҳада иштирок этиш истагини билдирди.

Ўзбекистон Чемпионати учрашувларини тўғридан-тўғри трансляциялари Empower Sports компаниясига тегишли Mycujoo.tv сайтида, Олий Лига клублари расмий сайтлари, ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида бир пайтнинг ўзида трансляция қилинади.

Empower Sports компанияси бугунги кунда Осиё Футбол Конфедерациясидан ташқари УЕФА тасарруфига кирувчи мамлакат футбол федерациялари билан ҳамкорлик қилади.

Маълумот учун, айни дамда ЎзПФЛ Олий Лига клубларидаги вазиятни ўрганиб чиқди ва ҳозирги кунда чемпионатда уй учрашувларини 7та клубнинг стадиондаги шароити учрашувларни трансляция қилиш учун талабга жавоб бериши аниқланди.

"Миллий чемпионат учрашувларини интернет орқали трансляция қилиш ва шу орқали Ўзбекистондаги ва чет элдаги мухлисларга ушбу ўйинларни кўриш имкониятини яратиш биз учун энг устун вазифалардан биридир. Ўз навбатида, Осиё футбол Конфедерациясида ҳам футбол ўйинларни онлайн тарзда намойиш этишга кучли эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда хабар топгач, ЎФФ ва ЎзПФЛ раҳбарияти дарҳол ОФКга мурожаат қилди ва Ўзбекистон ОФКнинг Лигаларни ривожлантириш дастурига киритилди” – дейди Ўзбекистондаги дастурнинг менежери Бахтиёр Маметов.

“Бугунги кунда барчамиз замонавий технологиялар даврида яшаб келяпмиз, десак адашмаймиз. ОФКнинг ҳамкори бўлмиш Empower Sport компаниясининг Mycujoo лойиҳаси шу гапларимни исботидир. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади футболнинг интернетдаги аудиториясини кенгайтиришдир. Бунинг учун эса, видео камера ёки юқори сифатли камерага эга бўлган Iphone, ёки Android процессорли телефон ва асосийси стадионда юқори тезликдаги интернет бўлиши керак. Ҳозирга қадар Олий Лиганинг етти клуби: “Локомотив”, “Пахатакор”, “Қўқон-1912”, “Олмалиқ”, “Машъал”, “Обод” ва “Сўғдиёна”  каби клублар керакли талабларни бажаришди ва энди улар дастур доирасида Япония, Голландия каби мамлакатлардан келтириладиган керакли жизоҳларлар билан таминланади. Барча жиҳозлар мазкур ойнинг охирагача Тошкентга етиб келади. Қолган клублар ҳам тез орада талабларни бажариб, лойиҳага қўшилади деган умиддамиз”.

“Келинг, тасаввур қилиб кўрайлик. Айтайлик сиз, “Сўғдиёна” жамоасига мухлислик қиласиз, лекин баъзи сабабларга кўра, ўйинни стадиондан туриб ёки бўлмаса телевизор орқали кўриш имкониятига эга эмассиз, лекин ёнингизда интернетга уланган ноутбук, планшет ёки смартфон бор. Сиз бемалол, хоҳлаган давлатда бўла туриб, mycujoo.tv сайтига кириб, севимли жамоангизни ўйинини тамоша қилишингиз мумкин бўлади. Бир пайтнинг ўзида трансляцияни кўплаб бошқа сайтларга ва ҳаттоки ижтимоий тармоқларда кўрсатса бўлади”.

“Биз бугунга келиб Олий лига учрашувларининг баъзиларини синов тарзида трансляция қилиб кўрдик ва натижадан 70 фоизга қониқиш ҳосил қилдик. Июль оида Олий лига клублари ходимларига ОФК ва Empower Sports компанияси вакиллари иштирокида якуний семинар ўтказилади. Мазкур семинар пайтида мавжуд камчиликлар ҳам ҳал этилиши лозим. Иккинчи даврадан эса, футбол муҳлислари севимли жамоалари иштирокида ўйинларни жонли тарзда кўриш имкониятига эга бўлишади”.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7092 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8692 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9480 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34211 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51477 Жамият
«Барселона» Коутиньони трансфер қилиш режасидан воз кечди
11:56 5 Спорт
Трамп Вашингтоннинг бошқа давлатлар тузумларини ўзгартиришини танқид қилди
11:46 367 Жаҳон
Месси собиқ жамоадоши «Барселона»га қайтишини истамади
11:40 408 Спорт
Наманганда 1 килограммдан ортиқ марихуана моддаси далилий ашё сифатида олинди
11:26 445 Жамият
Солиқ хизматидан бўшатилган киши яна ишга қайтиши мумкинми? 
11:21 1932 Жамият
Кўпроқ янгиликлар