Пентагон Афғонистондаги ҳарбий хизматчилар либосига 94 млн. доллар сарфлади. Аввалги либос ушбу минтақада яшириниш пайтида ёрдам бермаслиги қайд этилган.

Newsweek’нинг хабар қилишича, ҳарбий маҳкама афғон ҳарбийларига ўрмон ландшафтига мўлжалланган камуфляжни етказиб берган. Бироқ, мамлакат ҳудудининг атиги 2 фоиз ўрмонлардан иборат экани айтилмоқда.

«Мудофаа вазирлигининг Афғонистон Қуролли кучларини бундай камуфляж расмга эга либос билан таъминлаши Афғонистондаги шароитга унинг мос келишига асосланмаган», - дея Special Inspector General for Afghanistan Reconstruction комиссияси баёнотидан иқтибос келтиради нашр. Ушбу комиссия Афғонистонни тиклаш учун ажратиладиган маблағларнинг ишлатилишини назорат қилиш мақсадида ташкил этилган.

Нашрнинг кўрсатишича, афғонистонлик амалдорлар шундай рангдаги либосни ўз хоҳишлари билан танлашган.