«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқларни тўламагани бўйича иш тафсилотлари маълум қилинди.

Der Spiegel тарқатган хабарга кўра, футболчининг адвокатлари ишни енгиллаштириш учун муҳим ҳужжатлардан бирини қалбакилаштирган бўлиши мумкин.

Футболчининг адвокатлари билдиришича, Роналдунинг даромадлари 2009 йилдан бошлаб текширилиши керак. Чунки, футболчи айнан шу йили «МЮ»дан «Реал»га ўтган. Аммо прокурор бу ҳақдаги ҳужжатни рад этган ва Роналду 2008 йилнинг 12 декабрида куни «Реал»га ўтганини таъкидлаган.

Ўтган ҳафтада Испания прокуратураси Роналдуни 14,7 млн евро миқдоридаги солиқларни тўламаганликда айблади.

Бироз аввалроқ футболчи прокуратура билан ҳамкорлик қилиши ва 14,8 млн евро миқдоридаги маблағни ўз ихтиёри билан тўлаб бериши ҳақида хабар пайдо бўлди.