Россияликларнинг аксарияти мамлакат учун айни дамда ҳарбий таҳдид йўқ, деган фикрда. Агарда жанговар ҳаракатлар барибир бошланадиган бўлса – улар локал аҳамиятга эга бўлади. Бу ҳақда «Известия» Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази сўровига асосан хабар бермоқда.

Шунингдек таъкидланишича, ҳар иккинчи респондент рус армияси душманга муносиб жавоб қайтаришига ишончи комил эканини айтган.

Июнь ойида Россияга ҳужум уюштирилиши эҳтимолини истисно этмаган фуқаролар фоизи 38 фоизга тушди, улардан 48 фоизи локал можарони кутмоқда, 41 фоизи эса – глобални, деб хабар қилади нашр.