Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини бошлади

Ўзбекистон 22 Июнь 2017 53298

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 22 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Фарғона вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот 6,1 фоиз ўсди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қурилиш, хизматлар кўрсатиш соҳаларида барқарор ўсиш суръатлари таъминланди. 

Саноат маҳсулотининг 96 фоиздан ортиғи кимё, нефть-кимё, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, машинасозлик ва қурилиш материаллари тайёрлаш каби замонавий тармоқларда ишлаб чиқарилмоқда. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Фарғона азот”, “Автоойна”, Қўқон механика заводи, “ДЭУ текстиль Фарғона”, “Қўқон Индорама текстиль” каби йирик саноат корхоналари нафақат вилоят, балки мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин эгаллайди. 

Замонавий саноат тармоқларини ривожлантириш, халқаро бозорда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш тизимли равишда давом эттирилмоқда. Экспорт қилувчи корхоналар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятига кенг жалб этилаётгани самарасида вилоятнинг бу борадаги салоҳияти муттасил ошиб бормоқда. 

Давлат раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги фармонига асосан ташкил этилаётган “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси бу борадаги имкониятларни янада кенгайтиради. 

Тадбиркорлик фаолияти билан шуҳрат қозонган Фарғона заминида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси жадал ривожланмоқда. Бу соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62 фоизга, экспортдаги улуши 58 фоизга етган. Меҳнат билан банд аҳолининг 81 фоизи шу соҳада ишламоқда. 

Вилоятнинг омилкор деҳқон ва фермерлари қишлоқ хўжалигида улкан натижаларга эришмоқда. Такрорий экинлардан, томорқадан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад топмоқда. Шу кунларда ғалла ҳосили йиғиб олинмоқда. 

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди каби Фарғона вилоятини ҳам ҳар томонлама ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш борасида аниқ режа ва мақсадлар баён этилган эди. 

Президент Фарғонага ташрифи давомида мазкур режалар ижроси, истиқболдаги лойиҳалар билан танишади, халқ билан мулоқот қилиб, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 6120 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 7088 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21961 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50472 Жамият
КХДРдан Сурияга юклар етказиб берилишига бўлган уриниш фош этилди
08:55 2 Жаҳон
Фоторепортаж: АҚШда Қуёш қандай тутилди?
08:47 390 Жаҳон
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 207 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 578 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 908 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 574 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар