Оққўрғон туманида истиқомат қилувчи Воҳид Нодиров (исмлари ўзгартирилган) Тошкент вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” давлат корхонаси Оққўрғон тумани худудий бўлими инспектори лавозимида ишлаб юриб, ҳалол меҳнат қилишдан кўра, фирибгарлик билан тез ва осон пул топишни маъқул кўрди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ.

2015 йил сентябрь ойидан то 2017 йил март ойига қадар давомли равишда фуқаро Баҳора Қодировадан Тошкент вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” давлат корхонаси хужжатини хамда ушбу майдонини шахсий мулк сифатида тан олиш тўғрисида Оққўрғон тумани хокимининг қарорини чиқариб беришни ваъда қилиб, ушбу хужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 2.500.000 сўм ва хизмат ҳақи эвазига деб 600.000 сўм пулларни қўлга киритади.

Аммо ушбу қўлга киритган пуллари Воҳид Нодировга камлик қилди. Кейинчалик эгаллаб турган лавозимидан бўшаб кетган бўлишига қарамасдан, масъул раҳбар-ходимлар ўрнига унинг ўзи имзоларини сохталаштириш йўли орқали қўйиб, муҳр босиб, ушбу қалбакилаштирилган кўчмас мулк кадастр хужжатига инвентар рақамини қалбаки ҳолатда ёзиб, уларни Баҳора Қодировага кўрсатиб, ишончини суиистеьмол қилиш йўли билан яна 900.000 сўм пулларни талаб қилиб олади ва бу пулларни ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Воҳид Нодиров ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, фирибгарлик қилганлигини, олган 4 миллион сўм пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини тан олди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган хужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун суд идораларига юборилган.