Тожикистон Роғун ГЭСини битказиш учун қимматбаҳо қоғозларни халқаро бозорга чиқаради

Жаҳон 22 Июнь 2017 21483
Роғун ГЭСи тўғони қурилишини бошлаш учун Вахш дарёсининг тўсилиши.
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Тожикистон 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида давлат қимматбаҳо қоғозларини муомалага киритмоқчи ва уни халқаро молия бозорларида ўтказмоқчи. Қоғозларни муомалага чиқариш бўйича ҳукумат таклифини парламентнинг қуйи палатаси депутатлари маъқуллаган, деб ёзади Тожикистоннинг «Asia-plus» медиа гуруҳи.

Тожикистон Олий Мажлиси намояндалар Мажлиси депутатлари 21 июнь куни «халқаро молиявий бозорда муомалага киритиш учун давлат қимматбаҳо қоғозларини босиб чиқариш ҳақида»ги ҳукумат таклифини қўллаб-қувватлашган.

«Гап стратегик лойиҳа — Роғун ГЭСининг қурилиши учун молиявий ресурсларни жалб қилиш ҳақида бормоқда. 2017 йил январида махсус ишчи гуруҳи тузилиб, у халқаро молиявий институтлар, рейтинг компаниялари, қимматбаҳо қоғозлар савдоси билан шуғулланувчи агентликлар ва юридик хизматлар тақдим этувчи агентликлар билан музокаралар олиб борган», — деди Тожикистон молия вазири ўринбосари Жамшид Нурмаҳмадиён депутатлар олдида чиқиш қила туриб.

Унинг сўзларига кўра, қимматбаҳо қоғозлар АҚШдаги халқаро молиявий бозорларда Америка қонунчилигига мувофиқ тарзда савдога чиқарилади.

«Биз аллақачон Moody’s Investors Service рейтинг компанияси билан келишиб қўйдик. Биз молиявий ҳолат, ЯИМ ҳажми ва бошқа мезонлар бўйича камида иккита рейтинг компаниясининг хулосасига эга бўлишимиз керак. Музокаралар олиб борилаётган иккинчи ана шундай компания SNP рейтинг компанияси бўлиб турибди», — деган вазир ўринбосари.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, қимматбаҳо қоғозларни жойлаштириш ва сотиш буйича компаниялардан бири билан келишувга ҳам эришилган. Давлат қимматбаҳо қоғозлари савдоси 2018 йилдан бошланади. «Ушбу қимматбаҳо қоғозларни харид қилган компаниялар ва шахсларнинг даромадлари 7,5–8 фоиз атрофида бўлади», — дея аниқлик киритган Нурмаҳмадиён.

Давлат қимматбаҳо қоғозларининг сотувга чиқариш жараёнида пайдо бўлувчи хатарлар ҳақида парламентнинг молия ва бюджет қўмитаси раҳбари Шариф Раҳимзода чиқиш қилиб, «ташқи қарз миқдори ўсиши мумкин — бу хатарлардан бири» эканлигини айтган. Молия вазири ўринбосарининг тушунтиришича, Тожикистонда ташқи қарз ЯИМнинг 40 фоизидан ошиб кетмаслигини белгилаб берувчи чегара бор. Айни пайтда бу кўрсаткич 35 фоизни ташкил этмоқда.

Илгарироқ Moody’s Investors Service рейтинг компанияси вакиллари Роғун ГЭСида ишларнинг бориши билан яқиндан танишишган эди.

Душанбега етиб келган Moody’s Investors Service мутахассислари Тожикистоннинг 2016 йилдаги молиявий барқарорлиги рейтингини аниқлашлари керак.

Тожикистоннинг Moody’s Investors Service агентлиги билан ҳамкорлиги 2013 йилдан бошлаб, келгусидаги мониторинглар учун мамлакатнинг суверен рейтингини аниқлаштириб бориш учун йўлга қўйилган.

Душанбега қилган ташрифи мобайнида Moody’s вакиллари мамлакат вазирликлари ва идоралари раҳбарлари билан, шунингдек, Осиё тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси, Бутунжаҳон банкининг мамлакатдаги доимий ваколатхонаси вакиллари, АҚШ ҳамда Россия Федерацияси элчихоналари раҳбарлари билан учрашишни режалаштиришган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар