Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтадиган G20 саммити давомида учрашади.

Бу ҳақда CCTV телеканали ХХР ташқи ишлар вазирлиги баёнотига асосан хабар бермоқда.

«ХХР раиси Си Цзиньпин ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп Ҳамбургда июль ойида бўлиб ўтадиган G20 саммитида учрашади», - дея телеканал хабаридан иқтибос келтирган РИА Новости.

Аввалроқ Трамп Хитой Вашингтонга Шимолий Корея билан боғлиқ вазиятда ёрдам бера олмагани ҳақида ёзганди. Америка раҳбари бу ҳақда Twitter’да ёзган.