Трансафғон коридори Ўзбекистон олдида қандай имкониятларни очади?

Ўзбекистон 22 Июнь 2017 11209
Фото: "Кун"

Муқобил транспорт коридорларининг очилиши, хусусан жанубий йўналишда Трансафғон транспорт коридорининг йўлга қўйилиши Ўзбекистонга катта иқтисодий имкониятлар очиб бериши мумкин. Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги йиғилишида Олий Мажлис Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев шу мавзуга алоҳида тўхталди. "Кун.уз" мухбири шу ҳақида хабар берди. 

"Афғонистондаги тинчлик биринчи навбатда у ерда олиб борилаётган бунёдкорона ишлар билан боғлиқ. Хитойлик ҳамкорлар билан ҳам гаплашганда, улар ҳам қаерда йирик лойиҳалар амалга оширилаётган бўлса, ўша ер тинч бўлади деб айтишмоқда. 

Афғонистондаги тинчлик Ўзбекистонгга нима учун керак? Аввало, бу портларга чиқиш учун катта имконият. Бугунги кунда темир йўллар тизими шундай жойлашганки, Ўзбекистондан биринчи портларга бориш учун 20-22 кун керак бўлади. Башарти, Трансафғон йўлаклари очилиб, Уммон, Форс кўрфази, Покистондаги портларга темир йўл ўтадиган бўлса, бунга атиги 1-2 кун кетади. 20 кун қаерда-ю, 2 кун қаерда?! Бу биз учун жуда катта имконият, албатта, дея таъкидлади Сафоев. 

"Бундан ташқари, Афғонистон - жуда катта бозор. Бежизга Ўзбекистон Афғонистон бўйича шахсий вакилини таъсис этмади. Унинг асосий вазифаси - Ўзбекистоннинг тегишли идора ва ташкилотлари эътиборини Афғонистондаги лойиҳаларни амалга оширишга қаратиш ва икки мамлакат ўртасидаги савдони сифат ва миқдор жиҳатидан янги поғонага кўтариш. 

10-12 йил олдин Ўзбекистоннинг Афғонистон билан савдо алмашинуви нолга тенг эди. Бугун у ярим миллиарддан ошиб бормоқда, ҳозир бу кўрсаткични 1,5 миллиардга кўтариш режалаштирилган. Демак, Афғонистон Ўзбекистон учун катта имкониятлар манбаи ҳисобланади", - қўшимча қилди спикер.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар