Интернетда Канаданинг Ванкувер шаҳрилик балиқчи Эштон Филлипс ўлжасининг бургут томонидан ўғирланиши тасвирланган видео оммалашди.

Балиқчининг сўзларига кўра, у қушни қайиғига яқинлашиб келаётган пайтида камерага олишни хоҳлаган, бироқ бургут унга тегишли балиқни ўмариб кетишини хаёлига ҳам келтирмаган экан.

-  Мен бу бургут соҳил чизиғи бўйлаб учаётганини кўрдим, шунинг учун камерани чиқариб, фотосуратга олмоқчи бўлдим. Кутилмаганда у менинг қайиғимга қараб учиб кела бошлади, - дейди балиқчи.

Филлипснинг қўшимча қилишича, бундай ҳолат рўй бериши мумкинлигини ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган экан.